Chery Uzbekistan гибридли 7 ўриндиқли Tiggo 8 Hybrid ва янгиланган Tiggo 7 туркумини тақдим этди
Бизнес
−
03 Февраль 6189 3 дақиқа
Жорий йилнинг 30 январь куни Chery компанияси моделлар қаторини кенгайтириш ва гибрид технологияларни жорий этишга қаратилган 2026 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тақдим этди. Тақдимот доирасида етти ўриндиқли Tiggo 8 Hybrid гибрид кроссовери ва бир қатор техник ва эстетик жиҳатдан такомиллаштирилган Tiggo 7 моделлар қаторининг кенг кўламли янгиланиши намойиш этилди. Иккала турдаги янги автомобиллар сотувга чиқарилган ва мамлакатнинг барча расмий дилерлик марказларида мавжуд.

Tiggo 8 Hybrid: кенг сиғимли хусусияти ва замонавий технологиялари
Муҳим янгиликлардан бири сифатида етти ўринли Tiggo 8 Hybrid гибриди ҳисобланади. Модель кенглик муҳитини афзал кўрадиганлар учун айни муддао бўлиб, тўлиқ уч қаторли салонни ўзида мужассамлаштирган. 238 от кучига эга мазкур автомобиль комбинацияланган режимда 100 км масофага атиги 5,2 литр ёнилғи сарфлаган ҳолда 1200 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишга қодир.
Кроссовернинг ички жиҳозланиши ҳар бир сафарни технологик даражадаги саёҳатга айлантиради. Интерьер 15,6 дюймли мультимедиа экрани ва муҳим маълумотларни тўғридан тўғри олд ойнада намойиш этувчи проекцияли дисплей (HUD)га эга бўлди. Премиум версиясида йўловчилар “биринчи тоифага” хос қулайлик – олд ўриндиқ ўзида оёқларни кўтариб турувчи таянч (отмоманка) ва массаж функциясини жамлаган. Интеллектуал муҳитни SONY премиум тоифадаги аудио тизими ва мураккаб буйруқларни аниқлай оладиган янгиланган овозли ёрдамчи функциялари кенгайтиради.

Tiggo 7 туркумининг янгиланиши: тафсилотларга урғу
Оммабоп Tiggo 7 оиласи ҳам кенг кўламли янгиланишга эга бўлди. Асосий ўзгаришлар нафақат ташқи кўринишга, балки техник жиҳатга ҳам таъсир қилди. Шундай қилиб, Premium комплектациясида энди турли йўл шароитларида равон ишлашни таъминлайдиган олти поғонали роботлаштирилган трансмиссия қўлланилади.
Pro Max комплектацияси 19 дюймли енгил қотишмали дисклар ва ўриндиқларни вентиляция қилиш функциясига эга премиум тоифадаги қора-жигарранг интерьер билан алоҳида ажралиб туради. Ҳатто Life версияси ҳам ўз тоифаси учун ажойиб опциялар тўпламини таклиф этмоқда: панорамали том қисмидан тортиб Ўзбекистон иқлими учун махсус ишлаб чиқилган тўлиқ қишки мавсум учун иситиш тўпламигача.
Амалдаги нархлар
2026 йил янги маҳсулотлари учун нарх таклифлари*:
Tiggo 7:
- Life — 274 900 000 сўм;
- Pro Premium — 319 900 000 сўм
- Pro Max — 339 900 000 сўм
Tiggo 8 Hybrid етти ўриндиқли гибрид кроссовери:
- Luxury — 399 900 000 сўм;
- Premium — 419 900 000 сўм
* Изоҳ: Кўрсатилган нарх тўғридан тўғри харид қилиш шарти билан амал қилади (100 фоиз тўлов). Молиявий дастурлар (кредит, муддатли тўлов ёки лизинг) орқали автомобиль харид қилинганда, якуний нарх фарқ қилиши мумкин.
.jpg)
Ушбу тақдимот бренднинг қулайлик ва ҳайдовчиларнинг долзарб эҳтиёжларига йўналтирилган замонавий автомобиль ечимларини таклиф этишга бўлган интилишини яна бир карра тасдиқлади. Chery’нинг Ўзбекистон бўйлаб расмий дилерлик тармоғида автомобиллар билан яқиндан танишиш ва тест-драйвдан фойдаланиш мумкин.
Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган ADM компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Website | Инстаграм | Телеграм | Телеграм-бот | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль