Чемпионлар лигасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди

Спорт

image

Кеча, 21 октябрь куни UEFA Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувлари бошланди. Турни “Барселона” ва “Олимпиакос” учрашуви бошлаб берди. Каталонияда кечган учрашувда мезбонлар рақибни аяб ўтирмади ва йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди. Турнинг марказий учрашуви Лондонда бўлиб ўтди. “Арсенал” ва “Атлетико Мадрид” учрашувида майдон эгалари мадридликларга жавобсиз 4 та гол урди. Мусобақанинг амалдаги чемпиони ПСЖ Германияда “Леверкузен” меҳмони бўлди ва 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турдаги барча учрашувлар тафсилотлари билан танишинг:

“Барселона” 6:1 “Олимпиакос”

2-турдаги мағлубиятдан сўнг бу турда “Барселона” ўз майдонида “Олимпиакос”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Фермин Лопес, Ламин Ямаль ва Маркус Рашфорднинг голлари жамоага ғалаба келтирди. Каталонияликлар Мадриддаги учрашув олдидан ўзига бўлган ишончни ошириб олди.

“Қайрат” 0:0 “Пафос”

Турдаги ягона гол урилмаган учрашув Қозоғистонда бўлиб ўтди. “Қайрат” жамоаси очко ишлаб олиш учун яхши имконият бор эди, аммо учрашувда ҳар иккала клуб ҳам гол уришни имконини тополмади. Шунга қарамай “Қайрат” турнирдаги биринчи очкосини “Пафос” билан кечган баҳсда қўлга киритди.  

“Арсенал” 4:0 “Атлетико Мадрид”

Лондонда кечган марказий учрашувда “Арсенал” жамоаси “Атлетико Мадрид”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Габриэль Магальяйнс, Габриэль Мартинелли ва Виктор Гёкерешнинг голлари “тўпчилар”га ғалаба келтирди.  

“Леверкузен” 2:7 “Пари Сен-Жермен”

Ушбу ўйинга ташриф буйирган мухлислар 9 та гол гувоҳи бўлди, бироқ бу голларнинг 7 таси майдон эгаларининг дарвозасига киритилди.  “Пари Сен-Жермен” мусобақадаги тўплар фарқини анча яхшилаб олди. Жароҳатдан эндигина қайтган Усмон Дембеле ҳам учрашувда ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

“Копенгаген” 2:4 “Боруссия Дортмунд

Бу учрашув ҳам голларга бой бўлди. “Боруссия Дортмунд” меҳмонда “Копенгаген” дарвозасига 4 та гол уришга эришди.  Мезбонлар бу голларга 2 бор жавоб бера олди.

“Ньюкасл Юнайтед” 3:0 “Бенфика”

“Ньюкасл Юнайтед” ўз майдонида “Бенфика”ни мағлуб этди. Харви Барнс ва Гордоннинг голлари жамоасига ғалаба келтирди. Жозе Моуринью жамоаси Чемпионлар лигасидаги навбатдаги аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

ПСВ 6:2 “Наполи”

ПСВ ўз майдонида “Наполи”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Антонио Конте шогирдларининг чемпионлар лигасида ишлари юришаётгани йўқ.

“Юнион” 0:4 “Интер”

“Интер” меҳмонда “Юнион”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Миланликлар 3 турдан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда ва мусобақанинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб турибди.

“Вильярреал” 0:2 “Манчестер Сити”

“Манчестер Сити” Испанияда “Вильярреал”ни мағлуб этди. Эрлинг Ҳоланд ва Бернарду Силванинг голлари “шаҳарликлар”га ғалаба келтирди. Бу учрашувни Абдуқодир Ҳусанов жароҳати сабаб ўтказиб юборди.

Бугун, 22 октябрь куни тунда ҳам бир қатор учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган:

  • “Атлетик Бильбао” – “Қарабағ”;
  • “Галатасарай” – “Бодо/Глимт”;
  • “Монако” – “Тоттенхэм Хотспур”;
  • “Аталанта” – “Славия Прага”;
  • “Челси” – “Аякс”;
  • “Айнтрахт Франкфурт” – “Ливерпуль”;
  • “Бавария Мюнхен” – “Брюгге”;
  • “Реал Мадрид” – “Ювентус”;
  • “Спортинг” – “Марсель”.

Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ UEFA “Барселона” “Атлетико Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг