Чемпионлар лигаси финали учун чипталар нархи эълон қилинди
Спорт
−
17 Март 1270 1 дақиқа
Бугун, 17 март куни 2026 йилги UEFA клублар ўртасидаги тўртта финал ўйини учун чипталар кенг оммага сотувга чиқарилди. Бу ҳақда UEFA хабар берди.
2026 йилги Чемпионлар лигаси финали Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. Маълум бўлишича, финал учун чипталар нархи 70, 180, 650 ва 950 еврони ташкил қилади.
Аёллар Чемпионлар лигаси финали Норвегиянинг Осло шаҳрида бўлиб ўтади. Ундаги чипталар 20 евродан бошланади.
Аввалги йиллардаги каби чипталарнинг аксарияти иштирокчи жамоалар мухлислари ва кенг жамоатчилик ўртасида тақсимланади. Кенг жамоатчилик учун чипталар навбат билан сотилмайди, балки ариза бериш муддати тугагач, лотерея орқали тақсимланади. Чемпионлар лигаси финалида стадион ўринларининг 40 фоиздан ортиғи энг арзон тоифадаги финалчилар мухлислари учун ажратилади.
Аёллар Чемпионлар лигаси финалида чипталарнинг 60 фоиздан ортиғи 40 евро ёки ундан арзон нархларда сотилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 20 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Европа лигаси финали чипталар 40-240 евро оралиғида сотувга чиқарилган. Жорий йилнинг 27 май куни Германиянинг Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Конференция лигаси финали чипталар 25-190 евро оралиғида сотилмоқда.
Маълумот учун, 2026 йилги Чемпионлар лигаси финали учрашуви жорий йилнинг 30 май куни бўлиб ўтади.
Live
Барчаси