Ҳусановнинг ПСЖга қарши ўйини қандай баҳоланди?
Sport
−
10:33 3837 1 minute
Кеча, 14 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубини қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов манчестерликлар сафида асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Унда Париж жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “Sofascore” портали Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини 6,1 балл билан баҳолади. Бу ўйиндаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди. “Шаҳарликлар” сафидан фақат Доннарумма Абдуқодирдан паст балл олди. Ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиққан посбоннинг ўйиндаги ҳаракатлари 5,3 баллга лойиқ кўрилди.
Бу баҳс Ҳусанов учун “Манчестер Сити” сафида кетма-кет икки учрашувни ўтказиб юборганидан кейинги илк ўйин бўлди. Шунингдек, мазкур мағлубият жамоанинг жорий мавсумдаги илк мағлубияти бўлди.
Маълумот учун, “ПСЖ” кейинги турда 20 октябрь куни ўз майдонида Испаниянинг “Барселона” клубини қабул қилади. “Манчестер Сити” эса шу куни Грециянинг “АЕК Афина” жамоаси билан баҳс олиб боради.
Live
All