Челябинскдаги шифохонада кучли портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
31 Октябрь 2020
7421Россиянинг Челябинск шаҳридаги шифохонада кислород баллонлари жойлашган хонада портлаш юз берди. Бу ҳақда РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"130 квадрат метр майдонда чиққан ёнғин локализация қилинди”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.
Маълумотларга кўра, шифохонада жами 158 киши даволанмоқда, ҳодиса оқибатида жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларини қамраб олган. Яқин атрофдаги 9 қаватли турар-жой биносининг ойнаси шикастланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь