“Челси” “Реал” қизиқаётган футболчи учун 100 млн евродан кўпроқ тўламоқчи
Спорт
−
28 Февраль 2264 1 дақиқа
“Челси” Дортмунднинг “Боруссия” клуби вингери Жейми Гиттенсга қизиқиш билдирмоқда ва футболчи учун 100 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр. Бу ҳақда “Caughtoffside” хабар берди.
Манбага кўра, “Челси” 20 ёшли истеъдодли футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилган, бироқ, “Боруссия” Гиттенс учун 100 миллион евродан кўпроқ олмоқчи, “Челси” эса ёзгача унга бўлган таклифини яхшилаш имкониятини истисно этмаяпти.
“Аристократлар” ўсиб бораётган инглиз юлдузини ўз сафига қўшиб олиш учун немис клубининг барча молиявий шартларини бажаришга уриниб кўради.
Ёш инглиз футболчиси учун курашда “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” ҳам иштирок этмоқда. Шунингдек, Мадриднинг “Реал” клуби футболчини Винисиус Жуниорга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, “Transfermarkt” томонидан 50 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчи жорий мавсум “Боруссия” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жорий клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Live
Барчаси