“Челси”нинг собиқ ходими 200 минг фунт стерлинг ўғирлашда айбини тан олди
Спорт
−
29 Ноябрь 1383 1 дақиқа
Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ходими Клэр Уолш тўрт йил давомида клуб маблағларидан 200 минг фунт стерлингдан ортиқ пулни ўғирлаб келганини тан олди. Бу ҳақда “Тhе Sun” нашри хабар берди.
Westminster Magistrates судида Уолш 208 521,65 фунт стерлингни ўзлаштирганликда айбланган ва клубнинг собиқ ходими ўз айбини тан олган. Унга 2019 йил июнидан 2023 йил октябрига қадар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўли билан фирибгарлик содир этганлик айблови қўйилган.
Судья Киран О’Доннелл мазкур иш миқдор жиҳатидан магистрлар суди ваколатидан юқори эканини айтиб, ишни Isleworth Crown судига юборишга қарор қилган. Уолш суд жараёни давомида шартсиз гаров эвазига қўйиб юборилган.
Ушбу ҳолат Британиянинг 2006 йилги “Фирибгарлик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, “А” тоифасига зид ҳисобланиб, Crown судида у энг кўпи билан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши кутилмоқда.
39 ёшли Уолш Лондоннинг “Стемфорд Бридж” стадионидан 1,6 км нарида яшаган ва клубда 20 йилдан ортиқ фаолият юритган. 2020 йилдан бошлаб у ғазначилик бўйича тўлиқ штатли ёрдамчи сифатида ишлаган.