“Челси”нинг собиқ футболчиси Қозоғистон клубига ўтди

Спорт

image

Нигерия терма жамоаси ва “Челси” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Виктор Мозес расман Қозоғистоннинг “Қайсар” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 24 январь куни Виктор Мозес “Қайсар” клуби томонидан расмий тарзда таништирилди. Нигериялик футболчи янги мавсумда Қизилўрда клуби шарафини ҳимоя қилади.

“Виктор Мозес ўз фаолияти давомида бир қатор Европа гигантлари сафида майдонга тушган ва юқори маҳорати билан танилган. Унинг “Қайсар”га ўтиши жамоанинг келгуси мавсумдаги мақсадларини амалга оширишда муҳим омил сифатида баҳоланмоқда.

Клуб раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби Викторнинг тажрибаси ва маҳорати жамоанинг ривожланишига, шунингдек, ёш футболчиларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатишига ишонишади”, дейилади клуб расмий баёнотида.

Маълумот учун, Виктор Мозес “Челси” сафидаги Англия чемпионлиги, Англия кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, у Англиянинг “Кристал Пэлас”, “Уиган Атлетик”, “Ливерпуль”, “Сток Сити” ва “Вест Хэм”, Туркиянинг “Фенербаҳче”, Италиянинг “Интер” ва Россиянинг “Спартак” жамоаларида ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Челси” Виктор Мозес “Қайсар”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг