“Челси” молиявий қоидабузарликлар учун жазоланди

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” футбол клуби россиялик тадбиркор Роман Абрамович даврида содир этилган молиявий қоидабузарликлар учун 10,75 миллион фунт стерлинг (тахминан 14 миллион АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Манбага кўра, 2024 йилнинг март ойида “Челси” Абрамович давридаги молиявий ҳисоботлардаги камчиликлар сабаб, ҳатто Премьер-лигадан чиқариб юборилиши мумкин бўлган. Шу йил сентябрь ойида эса Англия футбол ассоциацияси (ФА) Лондон клубини 74 та қоидабузарликда айблагани маълум бўлган.

Мазкур қоидабузарликлар 2009-2022 йиллар оралиғида содир этилган бўлиб, асосан воситачилик (агентлик) қоидалари ҳамда футболчиларга инвестиция киритиш билан боғлиқ тартибларнинг бузилиши билан изоҳланган. Уларнинг катта қисми 2010-2011 йилги мавсумдан кейинги беш йил ичида юз берган.

Хабарларга кўра, икки интизомий иш якунлари бўйича “Челси” 10,75 миллион фунт стерлинг жаримага тортилган. Шунингдек, клуб академия футболчиларига нисбатан 9 ойлик трансфер тақиқи, асосий жамоа учун эса бир йиллик шартли трансфер тақиқи қўлланилган. Ушбу чоралар икки йил давомида синов муддати билан боғланган.

Бундан ташқари, клубга нисбатан ФА томонидан олиб борилаётган алоҳида интизомий иш ҳали ҳам давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Cити” ҳам молиявий қоидабузарликда айбланаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роман Абрамович “Челси” молиявий қоидабузарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг