“Челси” қозоғистонлик футболчи учун қанча тўлаши аниқ бўлди
Спорт
−
24 Январь
16060Англиянинг “Челси” клуби тез орада қозоғистонлик футболчи Достон Сатпаев трансферини эълон қилади ва 16 ёшли ҳужумчи учун 4 миллион евро сарфлайди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Лондон клуби Сатпаев трансфери учун “Қайрат” клубига 4 миллион евро ҳамда қўшимча бонуслар тўлайди ва бу қозоқ футболи тарихидаги энг йирик трансферга айланади.
Маълумот учун, Сатпаев жорий мавсум UEFA ёшлар лигасида 4 та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 1 та гол ва ассист ёздириб қўйди. У фаолияти давомида “Қайрат” билан Қозоғистон ёшлар чемпионатида ғолиб бўлган. Сатпаевнинг жорий клуби билан шартномаси кейинги йил охирига қадар тузилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусановнинг “Ланс”га ўтганидан кейин ҳар куни ўртача қанча миқдорга қимматлашгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси