“Челси”га янги мураббий тасдиқланди. У Моуриньо эмас
Спорт
−
19 Июнь 2019
5489Тез кунларда Френк Лемпард "Челси" бошқарувини ўз қўлига олади. Бу ҳақда журналист Никола Скира маълум қилди.
Хабарга кўра, 40 ёшли собиқ футболчи лондонликлар раҳбарияти билан 2022 йилнинг ёзига қадар шартнома тузган. Френк янги жамоасидаги илк расмий учрашувидаёқ совринли бўлиши мумкин. Жамоа август ойида Европа суперкубогида "Ливерпуль"га қарши саф тортади.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" Маурицио Сарри мураббийлигида якунига етган мавсумда Европа лигаси ғолиблигини ва АПЛда учинчи ўринни қўлга киритган эди.