“Челси”га бош мураббий тайинланди
Спорт
−
06 Январь 1961 1 дақиқа
Лондоннинг “Челси” жамоаси Лиам Росеньорни клуб бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Менинг вазифам — клубнинг ўзига хослигини асраш ва ҳар бир ўйинимизда ушбу қадриятларни намоён этадиган жамоани шакллантиришдир. Бу лавозимга ишониб топширилганим мен учун катта аҳамиятга эга. Яратилган имконият ва билдирилган ишонч учун барча иштирокчиларга миннатдорлик билдираман. Клуб муносиб бўлган муваффақиятга эришиш учун бор кучимни сафарбар қиламан”, дейди Росеньор.
41 ёшли мутахассис Лиам Росеньор “аристократлар” билан 2032 йил ёзигача шартнома имзолади. Мураббийнинг сўнгги иш жойи Франциянинг “Страсбург” клуби бўлиб, у аввалроқ Англиянинг учинчи ва иккинчи дивизионларидаги “Дерби” ва “Халл” клубларида ишлаган.
“Челси”ни бунгача Энцо Мареска бошқарган. Унинг қўл остида Лондон клуби UEFA Конференция лигаси ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган эди. Испаниялик мутахассис жорий йилнинг 1 январь куни бош мураббийлик лавозимидан озод этган эди.
Маълумот учун, айни дамда лондонликлар АПЛ турнир жадвалида 31 очко билан 5-поғонада бормоқда.