“Челси” футболчиси коронавирусдан қандай соғайгани ҳақида гапириб берди
Спорт
−
03 Апрель 2020
6244Лондоннинг "Челси" клуби футболчиси Каллус Хадсон-Одои коронавирусга чалинган ва кейинчали ундан шифо топган эди. Футболчи коронавирусни қандай енггани ва у инсоният ҳаёти учун қанчалик хавфли касаллик эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
“Айни пайтда ўзимни жуда ҳам яхши ҳис қиляпман. Бир неча ҳафта олдин менда иситма борлигини сезгандим. Аввал менда бундай ҳолат бўлмаганди. Бу ҳодиса мен учун ғалати туюлди. Эртаси куни ўзимни одатдагидек ҳис қилдим. Бу танамдаги ҳароратнинг вақтинча кўтарилиши, деб ўйлагандим. Бироқ ундай бўлиб чиқмади. Коронавирус юқтириб олганимни текширувдан сўнг билдим. Барча мендан ўзимни қандай ҳис қилаётганимни сўрашни бошлади. Яқинларим мени қўллаб-қувватлади.
"Сен, албатта, соғайиб кетасан, биз сенга ишонамиз", дейишарди. Дўстларим доим ёнимда бўлди ва мени хурсанд қилишди. Барчаси жуда тез содир бўлди. Ушбу вирус кўплаб одамларга юқиб, жиддий муаммолар келтириб чиқаришини билмасдим. Ҳар бир инсон эҳтиёт бўлиши керак. Тез орада коронавирус йўқ бўлади ва барчаси аввалги ҳолига қайтишига умид қиламан. Футболни иложи борича тезроқ қайтишини истайман. Лекин коронавирус пандемияси кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам асосий вазифа инсонлар хавфсизлиги эканини яхши биламан. Биз майдонга чиқиб футбол ўйнашни истаймиз, қилаётган ишимиздан завқланишни ва мухлислар қувончини кўришни хоҳлаймиз", деди Каллум Хадсон-Одои.
Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета ҳам коронавирус юқтириб олган эди. Орадан бироз вақт ўтгач, у ҳам ушбу вирусдан буткул тузалди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 030 654 нафарни ташкил этяпти. 54 231 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 220 011 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.