“Челси” Фелишни тўлиқ сотиб олмоқчи

Спорт

image

Англиянинг “Челси” клуби 2023 йилнинг ёзида “Атлетико Мадрид”дан португалиялик ҳужумчи Жоау Фелишни тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Cadena Ser” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, инглиз клуби 23 ёшли футболчининг тўлиқ трансфери учун тахминан 80 миллион евро таклиф қилади. Фелиш “Челси”га 2023 йилнинг қишида “Атлетико Мадрид”дан ижарага ўтганди. Лондонликлар португалиялик футболчининг ижараси учун 11 миллион евро тўлади. Шунингдек, “Челси” Фелишнинг бутун маошини ўз зиммасига олди.

Жоау Фелиш 2019 йилнинг ёзида “Бенфика”дан “Атлетико Мадрид”га кўчиб ўтганди, мадридликлар Жоау учун учун рекорд сумма – 126 миллион евро тўлаган.

Ҳозирча, ҳужумчи “Челси” таркибида учта ўйин ўтказиб битта гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Фелиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг