Чехия Россия пулига сотиб олинган снарядларни Украинага етказиб беради

Олам

image

Чехия Украинага етказиб бериладиган снарядларни сотиб олиш учун сарфланган маблағ манбасини очиқлади. Гап Россия Марказий банкининг музлатилган пуллари ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда Чехия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Чехия яна бир муҳим маблағ манбасини қўлга киритди, ундан Украинага жуда зарур бўлган йирик калибрли ўқ-дориларни етказиб беришни молиялаштириш учун фойдаланилади. Булар Россия Федерацияси Марказий банкининг Европа Иттифоқи мамлакатларида 2022 йил февралида музлатилган маблағлари”, дея тасдиқлади вазирлик манбаси.

Мамлакат мудофаа вазири Жана Чернохованинг таъкидлашича, у Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлашнинг янги шаклида иштирок этишидан хурсанд. Бу чет эллик ҳамкорларнинг Чехия ўқ-дорилар ташаббуси самарадорлигига ишончининг яна бир исботи. Айнан шу ташаббуснинг муваффақияти асосида Европа Иттифоқи бир неча ҳафта олдин Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағни Украинага ўқ-дорилар харид қилиш учун ишлатиш таклифи билан мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан Украинага ҳарбий ёрдам ажратмоқчилиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Мудофаа вазирлиги Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made