Чехия Президенти мотоциклда аварияга учради
Олам
−
24 Май
5635Чехия Президенти Петр Павел кеча, 23 май куни мотоцикл ҳайдаётганида аварияга учраб, жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
"Унинг жароҳатлари жиддий эмас, лекин у Прага ҳарбий университети госпиталида қисқа муддат кузатув остида қолиши керак", дейилади хабарда.
Полиция ҳолат юзасидан тергов ўтказиш ниятида эмас. Чунки ҳодиса йўлда эмас, балки ёпиқ пойга жойида содир бўлган. ОАВ Чехия Президенти одатда BMW R1200GS русумли немис мотоциклида юришини ёзмоқда.
Қайд этиш жоизки, 62 ёшли Павел мотоциклларни яхши кўриши билан танилган. Собиқ юқори мартабали НАТО генерали бўлган Павел 2023 йил март ойида Чехия Президенти этиб сайланган. Инаугурациядан бир неча ҳафта ўтиб, у қўшни Германияга мотоциклда борди.
У ўз севимли машғулоти туфайли биринчи марта муаммога дуч келаётгани йўқ. Апрель ойида у ўқ отиш полигонида қуролдан ўқ отиш чоғида жароҳат олган. Собиқ генерал оптика билан жиҳозланган милтиқдан ўқ отиш чоғида қошлари яқинида майда жароҳат олган. Ўтган йили эса у шлемсиз велосипедда кетаётганини пайқаб қолишганидан кейин омма олдида кечирим сўрашга мажбур бўлган.
LiveБарчаси