Чеченистонда карантин кучайтирилди – комендантлик соати жорий этилди
Олам
−
03 Апрель 2020
5672Бугун, 3 апрель куни Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров мамлакатда комендантлик соати жорий этилганини эълон қилди. Маълум қилинишича, ушбу тартиб соат 20:00 дан 08:00 гача амал қилади.
Чекловлар Республиканинг барча аҳоли пунктларидаги транспорт воситалари ва пиёдаларга нисбатан қўлланилади. Ушбу тартибни бузган фуқароларга қаттиқ жазо чоралари кўрилади.
"3 апрелдан бошлаб карантин режимини кучайтиряпмиз. Чеченистон Республикасининг барча аҳоли пунктларида транспорт ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши соат 20:00 дан 8:00 гача тақиқланади. Кечаси ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот ва хизматларнинг рўйхати тегишли бўлимларга етказилди", дейди Қодиров.
Қодировнинг сўзларига кўра, 5 апрелдан бошлаб Чеченистон Республикасида барча транспорт турларини маъмурий чегаралар орқали ҳаракатланиши тўхтатилмоқда. Шошилинч тиббий хизмат, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа биринчи галдаги эҳтиёж товарларни вилоятлараро ташиш истисно қилинади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Чеченистонда коронавирус билан боғлиқ 36 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. 861 нафар одам карантинда сақланмоқда.
LiveБарчаси