Чавушўғли Украинадаги уруш бўйича Москва ва Киевда музокара ўтказади
Олам
−
16 Март 2022
4800Бугун, 16 март куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Москвага боради ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашади.
Бу вазирларнинг бир ҳафта ичидаги иккинчи учрашуви бўлади, бундан аввал томонлар 10 март куни Анталияда учрашганди. Лавров ва Чавушўғли шунингдек, 14 март куни телефон орқали мулоқот қилган.
Музокараларда асосий эътибор Украинадаги урушга қаратилади. Вазирлар, шунингдек, ўсиб бораётган санкция босими шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилади. Туркия ТИВ раҳбарининг ишонтиришича, Анқара Ғарбнинг Россияга қарши Украинадаги махсус ҳарбий операцияси туфайли жорий қилган санкцияларига қўшилмайди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Мавлуд Чавушўғли Москвадан кейин Киевга ҳам сафар қилади.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Туркиянинг Анталия вилоятида Туркия воситачилигида Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Россия Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров учрашуви ўтказилди. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳам иштирок этган уч томонлама музокара якунида аниқ бир келишувга эришилмаган бўлса-да, томонлар бундай музокараларни ўтказиш кераклигини таъкидлади.
LiveБарчаси