ChatGPT’нинг янги версияси тақдим қилинди. У одам каби фикрлай олади
Олам
−
13 Сентябрь
3959OpenAI янги ChatGPT о1 тил моделини тақдим этди, у инсоннинг фикрлаш жараёнига тақлид қилиш, мураккаб муаммоларни оддийроқ босқичларга ажратиш, турли ёндашувларни таҳлил қилиш ва хатоларни тузатиш орқали фикрлаш ва мантиқий муаммоларни ҳал қилишга қодир. Бу ҳақда “3DNews” хабар берди.
Нашрга кўра, о1 модели турли тестлар ва мусобақаларда ажойиб натижаларни қайд этган. У дастурлаш бўйича о1 2024 йилги информатика бўйича халқаро олимпиадада 49-ўринни эгаллаган ва Codeforces платформасидаги рақобатчиларнинг 89 фоизини ортда қолдирган. Математика олимпиадасининг саралаш босқичида эса Қўшма Штатлардаги энг яхши 500 ўқувчи қаторига кирган. Бундан ташқари, ушбу модель табиий фанлар – кимё, физика ва биология бўйича билимларни баҳоловчи тестда фан докторлари ва номзодларини ортда қолдирган. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, бу модель ҳар қандай фан номзодидан устунлигини англатмайди, балки муаммоларни юқори малакали мутахассислар даражасида ҳал қилиш қобилиятини намойиш этади.
OpenAI маълумотларига кўра, о1 модели муаммоларни ечиш тестларида олдинги моделлардан устун келган. о1 мантиқий фикрлаш билан боғлиқ вазифаларда GPT-4о дан сезиларли даражада устун бўлган. У тестларда ўртача 83% муаммоларни самарали ҳал қилган, GPT-4о’да эса бу кўрсаткич атиги 13%.
Бундан ташқари, о1 GPT-4о билан солиштирганда галлюцинацияларга сезиларли даражада кам сезгир, аммо уни юклаш секинроқ ва қимматроқ. У энциклопедик билимларда GPT-4о’дан паст ва веб-саҳифалар, файллар ва расмлар билан ишлай олмайди. Модель, шунингдек, маълумотларни манипуляция қилиши мумкин ва ечимни натижага мослаштира олади.
Моделнинг муваффақияти “фикр занжири” деб номланган янги ўрганиш алгоритми билан боғлиқ бўлиб, у моделга хатоларни тан олиш ва тузатиш, мураккаб босқичларни оддийроқларга ажратиш ва турли ёндашувларни синаб кўриш орқали ўз натижаларини яхшилаш имконини беради.
Қайд этилишича, OpenAI ChatGPT’да ва API орқали ишлаб чиқувчилар учун фойдаланиш мумкин бўлган o1-preview моделининг дастлабки версиясини чиқарган. o1-preview’дан фойдаланиш нархи 1 миллион, кириш токени учун 15 доллар ва 1 миллион чиқиш токени учун 60 доллар, GPT-4о эса мос равишда 5 ва 15 долларни ташкил этади.
LiveБарчаси