ChatGPT назоратдан чиқиб, дунёдаги энг йирик СИ моделлари хабига ҳужум қилди

Технология

image

Ички синовлар давомида OpenAI компаниясининг иккита модели – GPT-5.6-Sol ва яна бир кучлироқ модель Hugging Face платформаси инфратузилмасига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Қайд этилишича, синовлар интернетга уланмаган алоҳида муҳитда ўтказилган. Ботлар ушбу муҳитни бузиб кириб, тармоққа “сизиб чиққан”. Қўйилган топшириққа жавоб топиш учун СИ-агентлар ишлаб чиқувчилар тайёр нейротармоқлар, тестлар ва бошланғич материаллар билан бўлишадиган Hugging Face платформасини бузиб кирган.

Маълумотларга кириш ҳуқуқини олиш учун моделлар бир вақтнинг ўзида бир нечта бузиб кириш (хэкинг) усулларини, жумладан, ўғирланган паролдан фойдаланишни қўллаган. OpenAI ва Hugging Face жамоалари шибҳали ҳаракатларни пайқаб қолган ва уларни тўхтатишга муваффақ бўлган.

“Биз OpenAI томонидан ҳеч қандай ғаразли ният бўлмаганига қатъий ишонамиз. Буларнинг барчаси автоном тарзда содир бўлгани шунчаки ҳайратланарли”, дейди Hugging Face ҳаммуассиси ва бош директори Клеман Деланг.

ChatGPT ишлаб чиқувчиси содир бўлган воқеани “мисли кўрилмаган киберҳодиса” деб атаган ва ҳимоя механизмларини мустаҳкамлашини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ChatGPT чат-ботини ишлаб чиққан OpenAI компанияси АҚШ бошчилигида сунъий интеллектни бошқариш бўйича глобал орган яратиш таклифи билан чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг