ChatGPT’да чатларни PIN-код билан қулфлаш имконияти пайдо бўлди
Технология
−
15:46 373 1 дақиқа
ChatGPT шахсий суҳбатларни PIN-код билан қулфлаш имкониятини тақдим этди. “Locked chats” деб номланган функция фойдаланувчиларга босқичма-босқич тақдим этилмоқда. Бу ҳақда OpenAI маълум қилди.
Маълумотларга кўра, қулфланган суҳбатлар одатий чатлар рўйхати ва қидирув натижаларида кўринмайди. Уларни очиш учун тўрт хонали PIN-код киритиш керак. Мос мобил қурилмаларда Face ID, Touch ID ёки қурилмани қулфдан чиқариш усулидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Функцияни ёқиш учун суҳбатнинг уч нуқтали менюсидан “Lock chat” бандини танлаб, PIN-код ўрнатиш лозим. Қулфланган чатларни “Projects“ → “Locked chats” бўлимидан топиш мумкин.
PIN-код унутилиб, қайта ўрнатилса, қулфланган суҳбатлар ва улардаги маълумотлар бутунлай ўчирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google шахсий аккаунт фойдаланувчилари учун Gemini моделларидан фойдаланиш шартларини ўзгартирганди. Хусусан, жорий йил 9 октябрдан бошлаб Google AI обунасига эга бўлмаган фойдаланувчилар Gemini Flash ва Gemini Pro моделларига кириш ҳуқуқини йўқотди, бепул тариф эса фақат Gemini Flash-Lite модели билан чекланди.
Live
Барчаси