Чақалоқни пуллаётган ҳамшира қўлга олинди

Жамият

image

Хоразм вилоятида янги туғилган чақалоқни сотишга уринган ҳамшира қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бўлими Матбуот хизмати хабар берди.

Хоразм вилояти перинатал марказида ҳамшира бўлиб ишловчи, 1985 йилда туғилган Ю.Н. жорий йилнинг 21 январь куни мазкур туғриқхонада ўғил фарзандни дунёга келтирган, урганчлик В.Ш.нинг чақалоғини келгусида боқиб тарбиялаш ҳоҳиши йўқлигидан хабардор бўлган ва болани сотишга ҳаракат қилган.

Ҳамшира бегонанинг фарзандига ўз меҳрини бермоқчи бўлган “она”дан 2019 йил 6 февраль куни қонунга хилоф равишда 1,7 млн сўм пулларни олаётган пайтида жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан чақалоқ савдосига қўл урган ҳамширага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ҳам болалар савдоси аниқланиб, олди олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси Хоразм

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг