Бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши тўлиқ пластик картага ўтказилади
Жамият
−
21 Май 2019 6162 1 дақиқа
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов бюджет соҳасидаги ишчиларнинг ойлик маошларини тўлиқ пластик картага ўтказилиши ҳақидаги режаларини айтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Ҳозир Тошкентда Ҳумо тўлов тизими ишга туширилмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз – маошларни тўлиқ пластик картага ўтказишдир. Ҳозир 2000 дан ортиқ банкоматлар олиб келинмоқда ва уларга дастурий таъминотлар ўрнатилмоқда. Биз нақд валютани банкоматлар орқали олиш учун шароит яратамиз. Ҳумо тизими ишга тушганидан кейин ушбу масала тўлиқ ҳал бўлади”, деган Марказий банк раҳбари.
Нурмуратовнинг айтишига қараганда, тижорат банклари маошгача қарз бериб туриш ҳамда кредит карталарни ишга туширишни жорий этишни бошлаб юборган.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май