ByteDance TikTok'ни Microsoft'га сотишни истамаяпти
Технология
−
14 Сентябрь 2020
4695Хитойнинг ByteDance компанияси Microsoft корпорациясига TikTok ижтимоий тармоғининг Америка сегментини сотишдан бош тортди. Тегишли баёнот 13 сентябрь куни Microsoft веб-сайтида эълон қилинди.
"ByteDance TikTok'нинг АҚШ сегментини Мicrosoft'га сотмасликлари тўғрисида огоҳлантирди", дейилган баёнотда.
АҚШ президенти Дональд Трамп 31 июль куни АҚШда TikTok'ни тақиқлашни режалаштираётганини эълон қилганди. Кейинчалик у Microsoft ёки бошқа бир Америка компанияси 15 сентябрга қадар ByteDance'дан ижтимоий тармоқни сотиб олиш учун шартнома тузиши кераклигини айтди.
АҚШ маъмуриятининг TikTok билан боғлиқ хавотирлари ижтимоий тармоқ раҳбариятининг тарғибот билан шуғулланаётгани ва фойдаланувчи маълумотларини Хитой расмийларига ўтказаётгани ҳақидаги даъволар билан боғлиқ. 14 август куни Трамп ByteDance'ни Америка ҳудудидаги барча ижтимоий медиа активларидан воз кечишга мажбурловчи ижро буйруғини имзолади.
Маълумот учун, Американинг TikTok бўлими вакиллари 24 август куни Калифорния штати Марказий округи федераль судига АҚШ маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилишган. Улар мамлакатда TikTok'ни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни бекор қилишни талаб қилмоқдалар.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь