Буюк Британиянинг янги Бош вазири кимлиги аниқ бўлди
Олам
−
23 Июль 2019
9794Лондоннинг собиқ мэри, Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Консерваторлар партиясининг янги раиси этиб сайланди. Энди у мамлакат Бош вазири бўлади.
Жонсон эртага, 24 июль куни Буюк Британия Бош вазири сифатида расман иш бошлайди.
Бош вазирлик учун курашда Жонсон ташқи ишлар вазири Жереми Хартни ортда қолдирди.
Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида Тереза Мэй истеъфога чиқишини маълум қилгач, консерваторлар ўзларига янги раҳбар ва мамлакатга Бош вазир сайлаши керак бўлди. Мэй Brexit атрофидаги можаролар сабаб лавозимни тарк этди.
Борис Жонсон 2008-2016 йилларда Лондон мэри бўлган. Кейин икки йил давомида Британия ТИВга раҳбарлик қилди. У Brexit масаласида Мэй билан қарашлари тўғри келмагани учун лавозимни тарк этганди. Жонсон Британия 2019 йилнинг октябрида Европа Иттифоқидан чиқиши тарафдори.
LiveБарчаси