Буюк Британия Украинага 10 минг дрон етказиб беради
Олам
−
08 Март
4404Буюк Британия Украина Қуролли кучларига 10 мингдан ортиқ дрон етказиб беради. Бу ҳақда кеча, 7 март куни мамлакат Мудофаа вазири Грант Шаппс Киевга ташрифи чоғида маълум қилди.
“Дронларнинг аксарияти разведка учун ишлатилади, бироқ етказиб бериш денгиз ва ҳужумчи учувчисиз транспорт воситаларини ҳам ўз ичига олади”, дейди у.
Вазирга кўра, Бирлашган Қироллик Украинага 325 миллион фунт стерлинг миқдоридаги ҳарбий ёрдам пакети доирасида дронларни совға қилади.
"Мен Украинани тўғридан-тўғри Буюк Британиянинг етакчи мудофаа саноатидан олинган энг сўнгги учувчисиз самолётлар билан қуроллантириш бўйича мажбуриятимизни мустаҳкамлайман – тўғридан-тўғри завод майдончасидан то фронтгача. Мен халқаро ҳамкорларни Буюк Британияга бу ҳаракатда қўшилишга ундайман", дейди Шаппс.
Ҳарбий экспертларнинг фикрича, учувчисиз самолётлар Россиянинг Украинага қарши урушида асосий рол ўйнай бошлади. Феврал ойи бошида Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда махсус учувчисиз тизимлар қўшинини яратишга буйруқ берган. Унинг сўзларига кўра, бу яқин келажакда жуда аниқ натижа бериши кера, чунки дронлар ердаги, осмондаги ва денгиздаги жангларда ўз самарадорлигини исботлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британия келаси йил давомида ўқ-дориларни сотиб олиш ва уни ишлаб чиқариш учун таъминот занжирларини кучайтириш мақсадида Украинага 245 миллион фунт стерлинг (тахминан 311 миллион доллар) ёрдам пакетини тақдим этиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси