Буюк Британия илк марта ҳарбий парвозни ўсимлик мойи билан амалга оширди

Олам

image

Буюк Британия қироллик ҳаво кучлари ўсимлик мойидан тайёрланган 100 фоиз экологик ёнилғида ҳарбий самолётнинг илк синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати расмий сайти хабар берди.

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Airbus A330 тижорат реактив лайнерининг ҳарбий версияси – RAF Voyager 90 дақиқа ичида Оксфордшир устидан учиб ўтган.

Хабар қилинишича, RAF Voyager самолёти “барқарор реактив ёнилғиси”да ишлаши учун ҳеч қандай ўзгартириш талаб қилинмаган.

“Бу операцион самарадорликни ошириш билан бирга, дунёдаги углерод чиқиндиларини 80 фоизгача камайтириш потенциалига эга. Бу эса ўз ўрнида Қироллик ҳаво кучларининг вақт ўтиши билан углеродни нейтрал қилиш режасининг бир қисми бўлиб хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Буюк Британия қироллик ҳаво кучлари штаб бошлиғи, бош маршали Майк Уигстон парвоз ҳақида фикр билдирар экан:

“Иқлим ўзгариши бизнинг барқарорлигимиз, хавфсизлигимиз ва жамоавий фаровонлигимизга таҳдид соладиган трансмиллий муаммодир. Шу туфайли мен RAF олдига 2040 йилга бориб дунёдаги биринчи экологик тоза ёнилғида учадиган ҳаво кучлари бўлиш мақсадини қўйдим. Самолётимизни қандай қувватлантиришимиз бу вазифани бажаришда асосий калит бўлади”, дея таъкидлади.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Буюк Британия ўсимлик мойи

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг