Буюк Британия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти
Жамият
−
10 Июнь 2019
2343Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кристофер Аллан ўз миссиясини якунламоқда. Шу боис у бугун, 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қабулида бўлди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Буюк Британия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва жорий йилда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
10-11 июль кунлари Лондон шаҳрида ўтказиладиган ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув сўнгида Вазир Кристофер Алланга унинг Элчи сифатидаги саъй-ҳаракатлари ва сермаҳсул фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
Элчи ўз навбатида Ўзбекистон ва ТИВ раҳбариятига ўзининг Буюк Британия дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги вазифаларини самарали бажаришида кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик изҳор этди.
LiveБарчаси