Ўзбекистон иккита халқаро шартномани тасдиқлади
Жамият
−
29 Апрель 2021
4764Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон Ислом Республикаси хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кетиладиган юкларнинг қуруқликдаги транзитини "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компаниясини мажбурий тартибда жалб қилган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома;
2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон Ислом Республикаси хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан моторли зирҳланган (қурол-аслаҳа билан жиҳозланмаган) транспорт воситаларининг Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Таъкидланишича, Битим истиқболда Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг ҳуқуқий асосларини сақлаб қолиш учун шундай муҳим мақсад ва йўналишларни қамраб олади, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада давом эттириш, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.
LiveБарчаси