Буюк Британия Бош вазирининг ҳолати ҳақида янги маълумотлар берилди
Олам
−
06 Апрель 2020
9907Аввалроқ, Коронавирусга чалинган Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон аҳволи ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг вакили ОАВда пайдо бўлган “сиёсатчини ўпкага сунъий нафас бериш аппаратига улашгани” ҳақидаги хабарларни нотўғри эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
"Ҳукумат нотўғри маълумот ва сохта миш-мишларнинг тарқалишини тўхтатиш учун ижтимоий тармоқлар операторлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда", дея маълум қилган Жонсоннинг вакили.
У, шунингдек, Жонсонда коронавирус аломатлари сақланиб турганини, шу сабаб шифохонада қолишини айтиб ўтган.
Британия ҳукумати ахборотида айтилишича, уни эҳтиёт чораси сифатида шифохонага юборишган. Чунки Жонсонда вирус аниқланганидан 10 кун ўтса ҳам касаллик аломатлари сақланиб қолган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга 47 806 нафар одам чалинди. 135 бемор шифо топган бўлса, 4 934 киши вафот этди.
LiveБарчаси