Буюк Британия бош вазири лавозими учун асосий лидер аниқланди
Олам
−
20 Июнь 2019
4229Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Консерватив партия раҳбарлиги ва мамлакат бош вазири лавозими учун курашда лидерлик қилмоқда. Бу ҳақда еuronews нашри хабар тарқатди.
Партия ички сайловларининг учинчи тур натижаларига кўра, 313 депутатдан 143 нафари Жонсон номзоди учун овоз беришган. Собиқ ташқи ишлар вазирининг асосий рақобатчиси айни пайтдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант бўлиб турибди. Уни 54 нафар депутат қўллаб-қувватламоқда.
Бундан ташқари, 51 тадан овоз билан Майкл Гоув ва Сажид Жавид ҳам кейинги тур сайловларида иштирок этади. Етарлича овоз ололмаган Рори Стюарт сайловлардан чиқиб кетди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023