Буюк Британия армияси тарихида илк бор “рақамли зирҳ” полки пайдо бўлади
Олам
−
05 Июнь 2020
4750Британия Қуролли Кучлари Қироллик Алоқа Корпуси таркибида киберхавфсизликни таъминлашга жавоб берадиган янги полк ташкил этилади. Бу ҳақда кеча, 4 июнь куни мамлакат мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда айтилади.
"Бу Буюк Британия Қуролли Кучларини замонавийлаштиришга ҳисса қўшадиган сифатли ўзгаришдир. Ахборот урушига доим тайёр бўлиши керак. Кибер ҳужумлар жисмоний жанг майдонларидаги ҳужумлардан кам эмас ва биз ўзимизга зарар етказмоқчи бўлганлардан ўзимизни ҳимоя қилишга тайёр туришимиз лозим. 13-сонли алоқа полклари бу масалада бизга ёрдам беради", деди сўзлари ҳужжатда келтирилган бўлим бошлиғи Бен Уоллес.
Полк алоқа каналлари ва махфий маълумотни ҳимоя қилишга ихтисослашган, Британия қўшинлари учун "рақамли зирҳ" вазифасини ўташга мўлжалланган. Янги бўлинма асосида армиянинг ахборот хавфсизлиги бўйича тезкор кибер-маркази ишга тушади. Ушбу марказ Британия армияси, ҳаво кучлари ва денгиз флоти учун алоқаларни ҳимоя қилади. Полк 250 кишидан иборат бўлиб, улар Англия жануби-ғарбидаги Бландфорд (Дорсет округи) да жойлашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь