Бутун дунё олдида шарманда бўлдик – Дурсун Ўзбек
Спорт
−
08 Апрель
12980“Галатасарой” клуби президенти Дурсун Ўзбек жамоаси ва “Фенербахче” ўртасидаги Туркия Суперкубоги учрашуви ҳақида гапирди.
“Мен бундай вазиятни кутмагандим. Биз абсурдга дуч келдик. Шу вақтга қадар Урфадек гўзал шаҳарда ушбу дербини томоша қилишдан завқланиб келган бўлсакда, бу сафар кутилмаган воқеанинг олдидан чиқдик. Бутун дунё олдида шарманда бўлдик. “Галатасарой” ва “Фенербахче”нинг вазифаси одамларни футболга меҳр қўйишга ундашдир”, дейди Ўзбек.
Қайд этиш жоиз, 7 апрель куни бўлиб ўтган Туркия Суперкубоги финал баҳсида “Фенербахче” ва “Галатасарой” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Биринчи дақиқадаёқ Мауро Икарди “Галатасарой”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан кейин “Фенербахче” футболчилари ўйинни бойкот қилиб, майдонни тарк этди. Шу тариқа “Фенербахче”га техник мағлубият ёзилди, “Галатасарой” эса Туркия Суперкубогини қўлга киритди.