Бурунди Президенти вафот этди
Олам
−
10 Июнь 2020 8043 1 дақиқа
Бурунди Президенти Пьер Нкурунзиза 56 ёшида оламдан ўтди. У 2005 йилдан бери мамлакатни бошқарарди. Бу ҳақда ҳукумат Twitter`да расмий ахборот берди.
“Бурунди Республикаси ҳукумати катта ачиниш билан мамлакат Президенти Пьер Нкурунзиза зоти олийларининг кутилмаган ўлимини маълум қилади. Ўлим 8 июнь куни юрак ҳуружидан содир бўлди”, дейилади хабарда.
Май ойи охирида давлат раҳбарининг рафиқаси Дениз Нкурунзиза янги коронавирус юқтиришда гумон қилиниб, Кенияда шифохонага ётқизилганди.
Бурундида 20 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловида Нкурунзиза қўллаб-қувватлаган номзод Эварист Ндайишимийе ғолиб бўлганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь