Буни бизга динимиз ўргатган – Эрдўған

Олам

image

Туркия қочқинлар ва муҳожирлар учун эшикларини ёпмайди, ёрдамга муҳтожларни мамлакатдан чиқариб юбормайди. Бу ҳақда бугун, 15 март куни Анқарада бўлиб ўтган инсонпарварлик мукофотларини топшириш маросимида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган. 

Туркия раҳбари Туркия аввалроқ Афғонистон, Сурия ва Ироқдан келган миллионлаб қочқин ва муҳожирлар учун эшикларни очганини эслатган. 

“Бугун Туркия Украинадан келган қочқинларга ёрдам қўлини чўзмоқда. Биз бунга муҳтож бўлган ҳар бир кишига ёрдам беришда давом этамиз”, дейди Президент. 

У тиббий ёрдам кўрсатиш масаласида Анқара ўз фуқаролари ва муҳожирлар ўртасида фарқ қилмаслигини таъкидлаган.  

“Инсонпарварлик ва қўллаб-қувватлаш Туркиянинг устувор йўналишлари, динимиз бизга ўргатган нарса”, дейди Эрдўған. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 март куни Ражаб Тойиб Эрдўған Анталия дипломатик форумида нутқ сўзлаб, дунёда янги урушлар ўчоғи пайдо бўлиши оқибатида қочқинлар сони кескин ортиб бораётганига эътибор қаратган эди. 

“Фақатгина 2014 йилдан буён Ўрта ер денгизининг мовий сувлари 25 мингга яқин йўловчининг қабри бўлди. Сўнгги 10 йил ичида дунё бўйлаб қочқинлар сони икки баравардан зиёд ортди ва 85 миллионга етди. Бу рақамга 15 кун ичида 2 миллиондан ортиқ украиналик қўшилди. Ўз бошпаналарини ташлаб қочганлар сони келгуси даврда янада ортиши аён бўлиб бормоқда”, деган эди Туркия раҳбари. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

591

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг