Бунга халқаро ташкилотлар ҳам ишонмаган эди — Раҳмон Ўзбекистон ва Тожикистон алоқалари ҳақида

Жамият

image

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан биргаликда Хўжанд шаҳри яқинидаги “Арбоб” маданият саройига ташриф буюрди. Бу ерда Сўғд вилояти жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, нуронийлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, Тожикистон пешвоси Имомали Раҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан икки мамлакат ўртасида ишонч ва дўстлик муҳити яратилганини таъкидлаган.

“Илгари тўпланиб қолган муаммолар шундай қисқа муддатда ҳал этилишини тасаввур қилиб бўлармиди?! Бунга халқаро ташкилотлар ҳам ишонмаган эди. Бугун давлатларимиз ўртасида ҳал бўлмаган масала қолмади, ўзаро ишонч пайдо бўлди. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва “архитектори” ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев”,  дейди Имомали Раҳмон.

Шунингдек, у кейинги йилларда давлат чегараларида 17 та ўтказиш пункти очилгани, Тожикистон халқи бундан миннатдор эканини қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Раҳмон

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг