“Бунга ИШИД айбдор”. АҚШ Эрондаги портлашларда қўли йўқлигини айтди

Олам

image

АҚШ маъмурияти Эрондаги портлашларга алоқаси йўқлигини ва бу учун Исроилни жавобгарликка тортиш бемаънилик бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэтью Миллер журналистлар иштирокидаги брифингда айтиб ўтди. Шунингдек, у Эроннинг Кирмон шаҳрида содир бўлган портлашларга изоҳ берди.

“Бу портлашларга нима сабаб бўлганини айтишга ҳали эрта, лекин мен эшитган ноўрин айбловларга муносабатимни билдирмоқчиман. Биринчи навбатда, ушбу кўнгилсиз воқеанинг ташкил этилишига Қўшма Штатларнинг алоқаси йўқ. Бошқа даъволар ҳам шунчаки кулгили. Иккинчидан, бунга Исроилнинг дахли бор, деб ўйлашга ҳеч қандай асосимиз йўқ”, дейди дипломат.

Оқ уй расмий вакилининг тахминича, Қўшма Штатлар Кирмондаги портлашларни кўпроқ "ИШИД" террорчилик гуруҳининг навбатдаги қилмиши, деб ўйлайди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 январь куни Эроннинг Кирмон шаҳрида Қудс кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ўлимининг тўрт йиллигига бағишланган маросим ўтказилаётган қабристон яқинида иккита портлаш содир этилиши оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ИШИД портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг