“Бунёдкор” фан-клуби тарқатиб юборилдими? Алиев жавоб берди
Спорт
−
05 Март
6253Кеча, 4 март куни Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби директори Мурод Алиев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишдан кейин ижтимоий тармоқларда жамоа фан-клуби тарқатиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Мурод Алиевнинг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Маълумки, Ўзбекистон ҳар бир профессионал клубининг ўз фан-клуби бор. Фан-клуб жамоанинг энг содиқ ва эски мухлисларидан тузилиб, севимли футболчиларини ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлайдиган ишқибозлар жамоаси ҳисобланади.
“Фан-клуб тарқатиб юборилмади, шунчаки мухлислар жамоасида таркиб янгиланди. Фан-клубнинг аввалги етакчиси билан хайрлашиб, мухлисларга бошқа сардор тайинладик”, дейди Алиев,
Алиевга кўра, “Бунёдкор” Ўзбекистонда бошланаётган янги мавсумни фан-клубсиз ўтказиши ҳақиқатдан йироқ.
Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум “қалдирғочлар” учун анча оғир ўтди. Тошкент клуби ўтган мавсумни 30 очко билан 10-ўринда якунлади.
LiveБарчаси