Бугун Арипов Медведев билан учрашади

Олам

image

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия федерацияси Ҳукумат раиси Дмитрий Медведев билан учрашади.

РФ Ҳукумат порталининг маълум қилишича, Дмитрий Медведев бугун Сколковога боради ва “Инновацион янгиликлар-2019” форумида иштирок этади. Шу билан бирга Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Беларусь Бош вазири Сергей Румас билан учрашади.

Форумда Беларусь (Сергей Румас) ваЎзбекистон Ҳукумат раҳбарлари (Абдулла Арипов), Евроосиё иқтисодий иттифоқи раиси Тигран Саркисян, Bayer AG директорлар кенгаши раиси Вернер Бауманн, Future of Humanity Institute директори Ник Бостром, Google Play директори (Пурнима Кочикар), Сколков институти профессори Иван Оселедец иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Абдулла Арипов Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made