Бухоролик аёл ўз “таниши”ни пичоқлаб қўйди

3-саҳифа

image

Бухорода аёл ўз “таниши”ни пичоқлаб қўйгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар ҳузуридаги тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йил 2 январь тунги соат 00:52 ларда 40 ёшли эркак Когон шаҳар “Маданият” кўчасида истиқомат қилувчи таниши 35 ёшли аёлнинг уйига келиб, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилади. Шундан сўнг улар маст ҳолда ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолиб, аёл жаҳл устида қўлидаги ошхона пичоғи билан танишининг қорин соҳасига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказади. Оқибатда эркак Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилади.

Жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда жабрланувчи аёлга шилқимлик қилиши оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолгани маълум бўлган. Улар бир-бирини ҳақорат қилаётган пайтда қўшни хонадан аёлнинг турмуш ўртоғи келиб хотинини ҳимоя қилиш мақсадида жанжалга аралашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда эркак танишини шиша идиши билан уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жиноят Бухоро шилқимлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг