Бухородаги жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди
Жамият
−
22 Март 2021
6660Бухоро вилоятида жамоат транспортида тиббий ниқобларни тақиб, ижтимоий масофани сақлашга қоидасига амал қилиш устидан назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти транспорт бошқармаси маълум қилди.
Бошқарма жамоат транспортлари ва йўналишсиз таксиларда ниқобсиз ҳаракатланиш ман этилиши, тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилишини маълум қилди.
Бошқарма фуқароларни жамоат транспортлари ва йўналишсиз таксилар хизматларидан фойдаланганда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя этишга, ниқоб тақиш ҳамда жамоат транспортлари салонида ижтимоий масофани сақлашга чақирган.
“Тажрибадан келиб чиққан ҳолда фақатгина ижтимоий масофага ва мажбурий ниқоб тақиш режимига қатъий риоя қилиниши касалланиш тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, жойларда ҳайдовчилар билан карантин қоидаларига риоя этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тиббий ниқобсиз йўловчиларни ташимаслик масалаларида кўрсатма ва тушунтиришлар берилгани қайд этилган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида жамоат транспортларида ниқоб тақиш ва бошқа қоидаларга амал қилиниши устидан назорат кучайтирилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси