Бухородаги уйида жанговар қурол ва ўқ-дорилар сақлаган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
17 Май
7033Бухорода 3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш борасида пойтахт ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро шаҳрида туғилган бир нечта шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Терговга қадар текширув давомида, уларнинг доимий яшаш манзилларида жанговар қурол ва ўқ-дорилар борлиги аниқланган.
Жумладан, 1973 йилда туғилган шахснинг Бухоро шаҳридаги хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг том қисмига яшириб қўйилган 3 дона Макаров пистолети ва 21 дона патрони, 1 дона ТТ пистолети ва 5 дона патрони ҳамда 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма (глушитель) процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Аниқланишича, мазкур шахс жиноий шериклари билан биргаликда, ушбу қуролларни ва ўқ-дориларни муқаддам Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келган.
Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳисобланади.
Бундан ташқари, улардан бирининг хонадонидан қирқма ҳолатига келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона ов милтиғи ҳамда 6 дона ўқ-дори тегишли тартибда олинган.
Ҳозирда Жиноят кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси