Бухородаги “Геофизика экспедицияси” корхонасида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “Геофизика экспедицияси” корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 22:09 да Когон шаҳар ФВБ диспетчерлик хизматига туман “Геофизика” МФЙ ҳудудида жойлашган “Геофизика экспедицияси” корхонаси биносида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосланиб, воқеа жойига жами 7 та ёнғин-қутқарув автоэкипажлари жалб этилган. Техникалар воқеа жойига соат 22:15 да етиб бориб, ёнғин ярим соат ичида тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг 4-қаватидаги 50 метр квадрат майдонда том ости ёғоч қурилмалари ёнган. Ҳозирда моддий зарари аниқланмоқда

“Дастлабки маълумотга кўра, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади”, дейилади ФВБ хабарида


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made