Бухорода ЙТҲ! Қурбонлар бир эмас, бир нечта
3-саҳифа
−
22 Февраль 2022
14117Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро аэропорти томонидан Когон туманига кетиш йўлида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда бир неча киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа тахминан соат 22:10 да Бухоро шаҳар “Гулчорбоғ” маҳалласидан ўтувчи 4Р/69А автомобиль йўлида юз берган. Р.А. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган Cobalt автомобилини Бухоро аэропорти томонидан - Когон туманига томон бошқариб бориб, йўлнинг 1-километрига етганида, ўзидан олдинда у билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган, фуқаро Ж.Ш. бошқарувидаги Matiz автомобилининг орқа томонидан уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобили қисқа туташув сабаб ёниб кетган. Мatiz автомобилининг ҳайдовчиси воқеа жойида, оғир тан жароҳати олган йўловчилари ва Cobalt йўловчиси шифохонада вафот этган.
Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси