Бухорода тўй кортежи ЙТҲга учради (видео)

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Олот туманида тўй картежи йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Олот туманида тўй картежи кескин ҳаракатланган. Cobalt ва Malibu ҳайдовчилар ўзаро йўл талашган. Оқибатда Cobalt мошинаси Malibu билан тўқнашиб, йўл четига бориб урилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-10-моддаси (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) ҳамда 133-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Олот тумани судида кўриб чиқилган ва ҳайдовчига нисбатан бир йил муддатга транспорт воситасини бошқаришдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (10 млн 300 минг сўм) жарима берилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистоннинг Хатлон вилояти Данғара-Сарбанд автомобиль йўлида тўй кортежи билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро авария Олот тўй картежи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг