Бухорода талаба қиз ётоқхонада ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2024
15031Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз институт ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 4 декабрь куни 23 ёшли Бухоро муҳандислик институтининг 4-босқич талабаси, Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи Ж.К. институт ётоқхонасида уксусдан заҳарланиши оқибатида аҳволи ёмонлашган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, К.Ж 23:35 лар атрофида шифохонада вафот этган.
Ҳодиса юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Китоб туманида эркак турмуш ўртоғи ва деярли 3 ойлик чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилган эди.
LiveБарчаси