Бухорода сохта Миллий гвардия ходими ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бухоро вилояти Вобкент туманида ўзини Миллий гвардия ходими деб таништирган 21 ёшли фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.С. исмли шахс, ўзини фуқаро Б.М.дан Миллий гвардия ходими сифатида таништириб, унга содир этган ҳуқуқбузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 200 минг сўм беришни талаб қилган.

У ушбу пулларни Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида олаётган вақтида Миллий гвардия ва Бухоро шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг