Бухорода севган қизининг беҳаё расмларини тарқатган йигит ушланди
3-саҳифа
−
31 Июль
10597Бухоро вилоятида севган қизини уятсиз расмларини каналларда тарқатиш билан қўрқитган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Я.Ш. мурожаат қилиб, ўзининг беҳаё фото ҳамда видео тасвирлари номаълум шахс томонидан Telegram мессенжерида тарқатиб юборилганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи Р.Р. содир этгани аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Р. жабрланувчи Я.Ш. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келгани ва унинг турли беҳаё фотосуратларини Telegram мессенжери орқали қўлга киритиб, қариндошларига тарқатиб юборгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141/3-моддаси (Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141/3-моддаси 2-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда киракаш эркак севгилисининг яланғоч расм ва видеоларини тарқатиб юбормаслик учун 2 миллион 800 минг сўм сўраганди.
LiveБарчаси