Бухорода саксовул ўғрилари жаримага тортилди (видео)
3-саҳифа
−
19 Ноябрь
4111Бухоро вилоятида ўтказилган рейд давомида Ромитан ва Олот туманлари чўл ҳудудларидан саксовул ўсимликлари синдириб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Олиб борилган рейд тадбирларда Ромитан туманида табиатга 6,2 млн сўм зарар етказилгани аниқланган ва ҳуқуқбузарлик бўйича 2 нафар фуқарога 18,7 млн сўм жарима белгиланди (жами 24,9 млн сўм).
Олот туманида эса табиатга 5,2 млн сўм зарар етказган фуқаро M.A.га 9,4 млн сўм жарима қўлланилган (жами 14,6 млн сўм).
Шунингдек , вазирлик бу каби рейд тадбирлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этаётганини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилояти бўйлаб саксовулнинг ноқонуний кесилишига қарши рейд тадбирларида ўтказилганда 25 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланганди. 25 та ҳолатда табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлаши белгиланган.
Муҳаммад Ҳодиев