Бухорода она боласини муттасил калтаклаб келгани аниқланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Шофиркон туманида аёл 2018 йилда туғилган боласини қарийб икки йил давомида давомли калтаклаб келгани аниқланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди. 

Болалар омбудсмани котибиятига фуқаро Л.З.дан Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб, қийнаб келаётгани баён этилган мурожаат ва бу ҳолатга оид видео материаллар келиб тушган.

Шофиркон тумани ички ишлар органлари олиб борган терговга қадар текширувда аниқланишича, С.Н. ўз фарзанди 2018 йилда туғилган С.Ф.ни бешикка боғлаган ҳолатда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда узоқ вақт давомида (2022 йилнинг март ойларидан 2023 йил ноябрь ойигача) калтаклаб, қийнаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми, “а,в” бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Мазкур ҳолат бўйича боланинг манфаатлари ишончли таъминланиши юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг